Аванс футбол академияси майдонида бўлиб ўтган ўйинда бу сафар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Жасур Абдураимов бошчилигидаги терма жамоамиз сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолган. Аниқроғи, асосий вақтга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Саиджамол Давлатжонов мувозанатни тиклаган. Ўйиннинг 59-дақиқасида Роберт Минасян мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоанинг 26 апрель куни бўлиб ўтган илк учрашувида терма жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Энди Жасур Абдураимов жамоаси май ойида Қатар ёшлар терма жамоаси билан Доҳа ва Тошкентда биттадан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда.