UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  3 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  172 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Бу қизиқ! Воҳид Шодиев олий лигадаги 1-голини қачон урган эди? Янгиликлар

Бу қизиқ! Воҳид Шодиев олий лигадаги 1-голини қачон урган эди?

"FIFA.uz"да фойдаланувчиларига очко улашаётган Воҳид Шодиев олий лигадаги дебют учрашувини 2008 йил ўтказган.
"ЎзДонг-Жу" таркибида рўйхатдан ўтган футболчи 1-турда "Сўғдиёна"га қарши баҳснинг 75-дақиқасида Элёр Раҳматуллаев ўрнига майдонга тушган. Учрашув қайдномаси қуйидагича кўриниш олган.

"Сўғдиёна" - "ЎзДонг-Жу" - 1:1 (0:0)
1-тур.
"Жиззах" стадиони. 8000 томошабин.
Голлар: Нўъмон Ҳасанов (77) - Вадим Любинский (90+2)
"Сўғдиёна": Каттаев Шерзод; Отабоев Ином; Насибуллаев Шавкат; Қудратов Марат (Ҳасанов Нўъмон, 58); Эркинов Шаҳбоз (Шарофутдинов Саидолимхон, 89); Юлдашев Азим; Маҳмудов Алишер; Шораҳмедов Акмал; Чориев Ислом (Абдумўминов Бекзод, 55); Юсупов Одил; Қурбонов Мухтор.
"ЎзДонг-Жу": Чориев Акмал; Ҳайдаров Лутфулла; Тоштемиров Ҳусниддин; Солиохунов Аброр; Арсланов Сергей; Раҳмонов Расул (Мусаев Фарҳод, 80); Иминов Ахбор; Аҳмедов Ислом; Любинский Вадим; Маҳмудов Азизулло; Раҳматуллаев Элёр (Шодиев Воҳид, 75)
Огоҳлантиришлар: Маҳмудов Азизулло, 58; Юлдашев Азим, 75.

Бу пайтлар "Сўғдиёна" кучли ва келажаги бор таркибга эга эди. Аммо молиявий ҳолатнинг қониқарли эмаслиги сабаб, жамоадан кўплаб футболчилар кетиб қолишган. Ўшанда Акмал Шораҳмедов, Алишер Маҳмудов, Шавкат Насибуллаев сингари футболчилар мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказгандилар.



Воҳид Шодиев "Қизилқум" сафида "Пахтакор" ҳимоячиси Анзур Исмоиловга қарши

Олий лига - 2008да Шодиев жами 7 учрашувда майдонга тушган. Дақиқалари сони 195ни ташкил этган. Ҳужумчи лигадаги дастлабки голини "Қизилқум" сафида урган. 2009 йилни зарафшонликлар сафида бошлаган футболчи 2-турда "Шўртан" дарвозасини ишғол қилади. Аммо ғузорликларга қарши кечган беллашувда майдон эгалари ғалаба қозонишган.
3 октябрь куни Шодиев олий лигадаги илк дублини нишонлайди. "Бухоро" - "Қизилқум" ўйинида майдон эгалари йирик ҳисобда мағлубиятга учраганлар - 3:5.

"Бухоро" - "Қизилқум" - 3:5 (2:1)
03.10.2009.
24-тур. "Бухоро" стадиони. 4375 томошабин.
Голлар: Шамситдинов Ориф (16), Қобилов Суҳроб (23), Солиев Лочин (71) - Шодиев Воҳид (11, 50), Постолтаев Владимир (61), Кошелев Леонид (75, 78)
"Бухоро": Лобанов Александр; Мусаев Шуҳрат; Омонов Бобиржон; Неъматов Суҳроб; Ничунаев Вадим (Умархонов Д, 62); Солиев Лочин; Шамситдинов Ориф; Қобилов Суҳроб; Ахметалиев Серик (Ляпин Альберт, 50); Абибуллаев Дилявер (Саматов Алишер, 75); Асланов Толиб
"Қизилқум": Захарецкий Сергей; Насибуллаев Шавкат; Гладков Егор; Рустамов Акмал (Досанов Дониёр, 70); Рисқуллаев Ахрол; Рисқуллаев Акмал; Кошелев Леонид; Жўраев Шерали; Любинский Вадим (Власичев Андрей, 82); Шодиев Воҳид (Раупов Зоҳид, 64); Постолтаев Владимир.
Огоҳлантиришлар: Ахметалиев Серик (14), Омонов Бобиржон (16).



"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувида рақиб дарвозасини боши билан нишонга оляпти

Қизиғи шундаки, Шодиев биринчи дублини бугунда "Пахтакор" дарвозасини қўриқлаётган Александр Лобанов дарвозасига йўллаган. Воҳид "Қизилқум" таркибида жами 7 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилади. 2010-11 йилларни "Нефтчи" сафида ўтказган ҳужумчи биронта гол ура олмаган. "Бухоро" сафида 2012 йилги мавсумнинг 11-турига қадар рақиблар дарвозасини ишғол қила олмаган Шодиев, мавсумда жами 5 марта гол урди. Орадан бир йил ўтиб эса 12та.



Шодиев "Нефтчи" сафида


Унинг бу ҳаракатлари МТЖ бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг назаридан четда қолмади ва футболчи Вьетнам ҳамда Гонконг терма жамоаларига қарши ўйинларда биттадан гол уришга муваффақ бўлди.

“Бу қизиқ!” лойиҳамиз давом этади...

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика