Бу қизиқ. Шомуродовга БАА майдонлари ёқади

Narzulla Saydullayev
21 янв 2019, 18:15
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугун Австралияга қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди.

"Ростов" аъзоси шу кунга қадар терма жамоа таркибида 10та гол уришга эришган. Қизиғи бу голлардан 7тасини у БАА яшил майдонларида урган.

2016 йил Шомуродов Дубайда Ливан билан ўйинда терма сафидаги дебют голини урганди.

2017 йил Дубайдаги "Севенс" стадионида Грузия билан ўртоқлик баҳсида Шомуродов дублга эришган.

Айни пайтда давом этаётган Осиё Кубогида эса 4та гол урди.

Бугун ҳам ушбу анъана давом этишини кутиб қоламиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›