UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  1 01:55Европа лигасида инглизча финал!  2 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  22 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Бу қизиқ. Любомир Фейса 9 йилда 10 марта чемпион бўлди! Янгиликлар

Бу қизиқ. Любомир Фейса 9 йилда 10 марта чемпион бўлди!

1988 йилда собиқ Югославияда туғилган ҳимоячи Любомир Фейса ҳақида кўпчилик эшитмагани бор гап.

Бироқ Сербия терма жамоаси аъзоси 2009 йилдан буён қайси клубда ўйнаса ўша чемпион бўлмоқда.

2008 йил Сербиянинг "Партизан" клуби билан шартнома тузган Фейса бу жамоа сафида кетма-кет уч йил (2009, 2010, 2011) давомида чемпион бўлди.


Шундан кейин футболчи фаолиятини Грециянинг "Олимпиакос" клубида даовм эттирди. Бу клубда ҳам кетма-кет уч бор (2012, 2013 ва 2014) мамлакат чемпиони бўлишга эришди.



2013 йил август ойида Португалиянинг "Бенфика" клубига кўчиб ўтган Фейса Лиссабонда ҳам уч йил (2014, 2015 ва 2016) чемпионлик кубогини боши узра кўтарди.

Юқорида 2014 йилда у ҳам "Олимпиакос", ҳам "Бенфика" клубида чемпион бўлгани ҳақида ёздик. Йўқ бу хато эмас. Гап шундаки Любомир 2013/2014 йилги мавсумда Греция чемпионатининг биринчи турида майдонга тушган ва шундан сўнг Португалияга йўл олган. Шу боис унга ҳам Греция, ҳам Португалия чемпионлиги медали тақдим этилган.


Бу йил ҳам Фейса "Бенфика" сафида Португалия чемпиони бўлди.


Шу тариқа, сербиялик ҳимоячи охирги 9 йил ичида 10 марта чемпион бўлди!

Бу чемпионликлардан ташқари Фейса ҳисобида 2та Сербия кубоги, 2та Греция кубоги, битта Португалия кубоги, 3та Португалия лига кубоги ва битта Португалия Суперкубоги ҳам мавжуд. 2008 йилдан буён футболчи 19та совринни қўлга киритди.  


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика