UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  1 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  4 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  5 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  13 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21

Бу қизиқ. “Локомотив” стадионига нимадир бўлганми? Янгиликлар

Бу қизиқ. “Локомотив” стадионига нимадир бўлганми?

“Локомотив” клуби жорий мавсум уй учрашувларини иккита стадионда ўтказяпти.

Баъзан ТТЗдаги “Локомотив” стадионида, баъзан ТТЙМИ ҳудудида жойлашган ўйингоҳда. Жамоа бу йил ҳисобидан ҳозирча 12та ўйинни мана шу майдонларда ўтказди. “Локо”нинг ўз уйида яна бир ўйини қолди ва жамоа мазкур турни “Нефтчи”га қарши ўтказади.

“Темирйўлчилар” мана шу 12та ўйиндан тенг ярмини “Локомотив”да, қолган ярмини ТТЙМИда ўтказишди. Эътиборлиси шундаки, “Локомотив” ТТЙМИда бўлиб ўтган барча олтита баҳснинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Ҳатто Кубок баҳсида “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Локо” ТТЙМИдаги ўйинларда “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Металлург” ва “Машъал” клубларига қарши майдонга тушиб, бирортасида мағлубият тугул, ҳатто дуранг қайд этмади. Рақиблари дарвозасига жами 19та тўп киритиб, ўз дарвозасидан атиги учта гол ўтказиб юборди.

ТТЙМИ стадионида ўтказилган ўйинлар
“Локомотив” – “Қизилқум” - 4:1
“Локомотив” - “Олмалиқ” - 3:0
“Локомотив” - “Бухоро” - 2:0
“Локомотив” - “Навбаҳор” - 2:0
“Локомотив” - “Металлург” - 5:1
“Локомотив” - “Машъал” - 3:1
Якун: 6та ўйин, 6та ғалаба. Тўплар нисбати: 19-3

ТТЗда жойлашган замонавий “Локомотив” ўйингоҳида эса “Локо”нинг негадир омади келмади. Эътибор беринг, жамоа бу стадионда ҳам олий лига доирасида олтита учрашув ўтказди, лекин шундан фақат учтасида ғалаба қозонди.

Бир марта дуранг қайд этган бўлса, икки бор мағлубиятга учради. Вадим Абрамов шогирдлари бу стадионда кимларни мағлуб этишди? Олий лиганинг икки аутсайдери “Сўғдиёна” билан “Андижон”ни ва куни кеча “Динамо”ни.

“Локомотив”нинг “Андижон” ва “Сўғдиёна”дан устун келиши учун майдон танлаши шарт эмас. Лекин “Динамо”га қарши беллашувни ёдга оладиган бўлсак, “Локо” бу рақиб устидан зўрға 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам ягона гол автогол ҳисобига киритилди. Бошқа учрашувларни ёдга оладиган бўлсак, “Локомотив” ўзининг янги стадионида “Насаф” билан дуранг ўйнади, қолаверса, “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйди.

Қизиғи шундаки, “Локо” учта кучли жамоа дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмади. Наҳотки, “Локомотив” стадионига нимадир бўлган бўлса? Албатта, футболда фалончи стадионда омадимиз келяпти, фалончи ўйингоҳда ўйин қовушмаяпти дейиш ёш боланинг гапидек гап.

Лекин биз биламизки, олий лиганинг аксарият клублари турли иримларга амал қилишади. Ким билади дейсиз, балки биз ёзган нарсани аллақачон клуб раҳбарлари ҳам инобатга олиб кейинги турдан ўрин олган “Нефтчи” билан ўйинни ТТЙМИга кўчирган бўлишса не ажаб.   

“Локомотив” стадионида ўтказилган ўйинлар
“Локомотив” - “Насаф” - 1:1
“Локомотив” - “Сўғдиёна” - 3:1
“Локомотив” - “Андижон” - 4:0
“Локомотив” - “Бунёдкор” - 1:2
“Локомотив” - “Пахтакор” - 1:3
“Локомотив” - “Динамо” - 1:0
Якун: 6та ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 11-7

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика