UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Бундеслига. "Аугсбург" ва "Бавария" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 01:01Карлуш Кейруш: "Очиғини айтаман, бугун ғалаба қозонишимиз керак эди"  4 00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  14 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  11 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  6 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   29 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  370 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2

Бу қизиқ. АГМК бу мавсум сафарда рекорд, ўз уйида антирекорд қайд этди Янгиликлар

Бу қизиқ. АГМК бу мавсум сафарда рекорд, ўз уйида антирекорд қайд этди

Бу йил АГМК кучлилар сафида 11-мавсумини ўтказди.

Ортга назар ташлайдиган бўлсак, АГМК ўз тарихида илк маротаба мавсумни 2 мураббий қўл остида ўтказди. 2008-2016 йилларда Игорь Шквирин жамоанинг бош мураббийи бўлганди. 2017 йилда бошқарув Виктор Кумиковга топширилди. Жорий мавсумнинг дастлабки 13 турида Виктор Балютович жамоани бошқарган бўлса, қолган 19 ўйинда бош мураббийлик Бахтиёр Ашурматов томонидан амалга оширилди.



Шу ўтган 11 мавсум давомида жамоа 312 учрашув ўтказди. 109 ўйинда ғалаба нашидасини сурган жамоа, 65 баҳсда дуранг қайд этган ва 138 учрашувда рақиб муваффақиятга эришган. Тўплар нисбати - 428-464.


АГМКнинг 11 йиллик ўйинлари статистикаси.


Чемпионат қоидаларига кўра ҳар бир жамоа уй ва сафар ўйинларини ўтказади. Бу йилги натижалар шуни кўрсатдики, АГМК 2018 йилда ўз майдонида антирекорд қайд этиб, мухлисларини кўп маротаба ранжитиб қўйган. Жамоа ҳатто ўз тарихида энг паст кўрсаткичга эришган 2016 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида яхшироқ натижаларга эришган экан. Бу йил жамоа Олмалиқда ўтган 16 ўйинда 19 очко жамғаришга эришди. Бу борада турнир жадвалидаги ўрни ҳам энг паст кўринишга келди. Жамоа 10-ўрин билан кифояланди.

АГМКнинг ўз майдонида ўтказган ўйинлари статистикаси


Ўз майдонида антирекорд қайд этган АГМК, сафар ўйинларида муваффақиятли кўрсаткичларга эришиб ўз рекордини янгилади. Жамоа илк маротаба меҳмондаги учрашувларда 18 очко жамғаришга эришди. Шунинг билан бир қаторда сафар ўйинлари статистик жадвалида 4-поғонани банд этди.


АГМКнинг сафар ўйинларида қайд этган статистикаси


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика