UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  23 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  101 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

"Бу мен кўрган энг зерикарли "Юнайтед" – жамоага Бэйл керак" Янгиликлар

"Бу мен кўрган энг зерикарли "Юнайтед" – жамоага Бэйл керак"

Харри Рэднаппнинг фикрича "Манчестер Юнайтед" Гарет Бэйлни сотиб олиши керак.

Трансфер ойнаси яқинлашгани сари яна ўша мавзу: "Бэйл Манчестерга кўчиб ўтиши, Жозе футболчини ўз жамоасида кўриш ниятида эканлиги" ҳақидаги гаплар урчий бошлади.

Куни-кеча "Бу мен кўрган энг зерикарли "Юнайтед", унга Бэйл керак", – деди Премьер-Лиганинг энг машҳур мураббийларидан бири Харри Рэднапп. 

Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл ўз вақтида "Тоттенхэм"да айнан Рэднапп қўл остида тўп тепган.

"Биз у таркибимизга келиб қўшилишини истаймиз, аммо барчаси "Мадрид"га боғлиқ, – деганди Моуриньо ўтган ёз Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида "Реал Мадрид" билан ўйиндан аввал.

Харид қилинганидан беш мавсум ўтиб, "Қироллик клуби" Гарет Бэйлни сотиш ҳақида жиддий ўйлай бошлади. Бу трансфер кўп жиҳатдан, жамоага Неймарни олиб келиш учун ҳам зарур. Ҳеч кимга сир эмас, бразилияликни Испания пойтахтига олиб келиш осон бўлмайди ва бу учун "қаймоқранглилар" "яхшигина пул сарфлашлари"га тўғри келади.

Охирги вақтларда Гарет яхши ўйин кўрсатмоқда ва спорт формасини тиклаб олган (футболчи асосий таркибда тушган сўнгги уч ўйинда, 4 та гол урди – "Леганес", "Барселона" ва "Сельта"). Шунга қарамай, Гарет машҳур портал Transfermarkt талқинига кўра, бор йўғи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. 2013 йили "Реал Мадрид" футболчи учун Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига 101 миллион тўлаб берганди. Ва келишув катта шов-шувларга сабаб бўлган, ҳамда футбол тарихига кирганди.

Ҳозирги кунда Гаретнинг нархи, ўтган ёз жамоа уни "Манчестер Юнайтед"га сотиш орқали ишлаб олиши мумкин бўлган суммадан анча кам.

Охирги ўйинлардаги самарали ўйинига қарамай, Гарет Бэйл "Реал"нинг асосий таркиб футболчиси эмас. Жамоада икки ёш футболчи бор ва уларнинг нархи уэлсликникидан баландроқ. Гап Иско ва Марко Асенсио ҳақида кетаётганини сезиб улгурган бўлсангиз ажаб эмас.


Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида "Реал Мадрид" Иско учун "Малага"га 35 миллион евро, Асенсио учун "Майорка"га 5 миллион евро тўлаб берган.

Бугунги кунда Transfermarkt маълумотларига кўра, 25 футболчи Гарет Бэйлдан қимматроқ.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика