UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  17 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   19 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  83 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

“Бу киши мактабда нима қиляптилар?” – Одил Аҳмедов футболдаги илк устози Набижон Ҳайдаров билан илк танишувни эслади Янгиликлар

“Бу киши мактабда нима қиляптилар?” – Одил Аҳмедов футболдаги илк устози Набижон Ҳайдаров билан илк танишувни эслади

Бахтиёр Абдуғафур муаллифлигидаги “Одил Аҳмедов: Орзунинг шонли йўли” китобида футболчининг ёшлигидаги воқеа эсланган.

Одил Аҳмедовнинг футболдаги илк устози бўлган Набижон Ҳайдаров билан биринчи марта қандай танишгани тўғрисидаги ҳикояни тақдим этамиз.

***

Биринчи дарсни ўтдик. Иккинчисини ҳам. Катта танаффус бўлди. Нима қилишни билмай турардим. Қарасам ҳамма ташқарига чиқяпти. Мен ҳам қўшилиб кетдим. Мактаб майдонида қий-чув кўтарганча болалар, улар орасида ёши катталар ҳам бор, футбол ўйнашарди. Мендаги тортинчоқлик, аллақандай ётсираш дарров чекинди. Югуриб бордим. Маҳалламиздаги қўшни болалар мени кўриб дарров имлади.

- Одил ўйнайсанми? Кел, бизга қўшил, одам етишмаяпти.

Дарров қўшилдим. Қизил резина тўпга югурдим. Новчароқ, катта синфдаги бир бола коптокни ҳеч кимга бермай, ҳаммани алдарди. Дарвозага яқин борганда ортига қайтардида, бошқатдан алдашни бошларди. Эрмак қилгандек. Кичкиналигим, унга қараганда кучсизлигимни ҳам унутиб тўпга оёқ қўйиб юборибман. Копток унинг оёғидан узилиб сапчиди. Тўпга биринчи бўлиб мен етиб бордим. Тўпни олиб, югурганча қарама-қарши дарвозага – иккита тош томон учдим. Дарвозабонни – юқори синфдаги яна бир болани доғда қолдириб гол урдим. Жамоамиздагилар хурсанд бўлиб кетишди. Ҳалиги новча боланинг аччиғи келганини юз-кўзидан билдим. У тўпни олди, ҳаммани бирма-бир алдаб чиқишга қасд қилгандек бизга юзланди. Ўзича бир-икки ҳаракат қилган бўлди, финт ишлатди, лекин ёнимга келганда нимадир бўлдию, яна омадим келди: коптокни олиб қўйдим. Яна учдим. Яна гол…

- Ҳой бола, ҳой бола!.. Ҳа, сен, буёққа кел!..

Қирқ беш – эллик ёшлардаги бир киши – тоғам ўйнайдиган жамоа мураббийи майдон четида туриб менга имларди. Чўчидим. Бирор ёмон нарса қилиб қўйдимми, деган ўйга бордим. “Бу киши мактабда нима қиляптилар?” дегич ўй ҳам кўнглимдан оралади. Шимимдан чиқиб кетган кўйлагимни жойига қайтаришга уриниб бордим.

- Биринчи синфга келувдингми?

- Ҳа…

- Кимнинг ўғлисан?

- Олимжон аканинг…

- Э, ўзимизнинг Раҳимжоннинг жиянимисан?

У кишининг ёқимли чеҳраси ва жилмайиб гапиришидан анча дадилландим.

- Мени танийсанми?

- Ҳа, тоғамнинг домлаларисиз…

“Тоғамнинг домласи” кулиб юборди. Бизда, Наманганда, устоз ёки тренер домла дейилади. Кулгани шунга эди.

- Футболни яхши ўйнаркансан. Мактабда домламан, футбол тўгарагимиз бор. Келгин, хўпми? Менда шуғулланасан, тушундингми?

- Хўп, домла…

Бу киши футболдаги илк устозим Набижон Ҳайдаров эди.

Етти ёшда эдим, биринчи синфда ўқирдим…

***

“Одил Аҳмедов: Орзунинг шонли йўли” китобидан


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика