UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  0 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  4 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  8 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15

Бруну Пиньейру: "Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз, бошқа вариантимиз йўқ" Янгиликлар

Бруну Пиньейру: "Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз, бошқа вариантимиз йўқ"

"Насаф" ҳамда "Ал Садд" учрашувидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Бруну Пиньейру матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф" ғалабага муносиб ўйин намойиш этишди. Уларни табриклайман".

- "Насаф"ни мағлуб этиш учун "Ал Садд"га нима етишмади, кечаги матбуот анжуманида бошқача кайфиятда изоҳ берган эдингиз.

- Кўп хатоларга йўл қўйдик. "Насаф"нинг биринчи голигача яхши ўйнадик, эътиборсизликка йўл қўйдик. Қайтишга уриндик, бироқ футболчимиз четлатилди. Ҳеч бўлмаса ҳисобни 3:2 кўринишга келтирмоқчи эдик.

- Акром Афифнинг агрессив ҳаракатларига қандай изоҳ бера оласиз?

- Афиф агрессив ўйин кўрсатди деб ўйламайман. У нега қизил карточка олганини билмайман. Мулоқотда нималар дейилганини эшитмадим.

- "Ал Садд" жамоасида испан футболининг таъсири катта бўлган. Жамоадагиларга португал футболини жорий қилиш қийин бўляптими?

- Мураббий қайси мамлакатдан келганининг аҳамияти йўқ. Футболда ҳамманинг ўз қарашлари ва услуби бор. Айни дамда менинг вазифам жамоанинг аввалги услубини янада ривожлантириш. "Ал Садд" доимо етакчи жамоа бўлган ва мен бу услубни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.

- Жамоа сардорини алмаштиришга нима мажбур қилди? "Насаф"нинг ўйини Қатарнинг қайси клуби савиясига яқин?

- Бу нормал ҳолат. Ўйинга ўзгартириш мақсадида янги футболчини майдонга туширдик. "Насаф"ни аниқ битта жамоага ўхшата олмайман. Бу жамоанинг ҳимоядан ҳужумга ўтиши ва қарши ҳужумлардаги ҳаракатлари лигамиздаги кўп жамоаларга ўхшаб кетади.

- Кейинги ўйинлар ва гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Қийин вазиятдамиз. Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз. Бошқа вариантимиз йўқ.

- Кеча "Ал Садд"нинг ўзига бўлган ишончи юқори эди, жамоага нима бўлди?

- Очиғи сўнгги кунларда жуда кўп ўйинлар ўтказиб юбордик. Футболчиларга эътирозим йўқ. Тақвим оғир келди. ФИФА кунларида 20га яқин футболчи терма жамоаларга жалб қилинади. Чарчоқлар "Ал Садд"ни тарк этмаяпти ва бу нарса бизга ҳалал беряпти.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика