Бруну "Ман Юнайтед"да 6-бор ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди

1 янв 2020, 19:31
"Манчестер Юнайтед"да декабрь ойи натижалари сарҳисоб қилинди.

Бруну Фернандеш "қизил иблислар"нинг ўтган ойдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Португалиялик ярим ҳимоячи бундай натижага 6-бор эришди. 2020 йилнинг январида "Спортинг"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтган футболчи февраль, март, июнь, август ва ноябрь ойларининг энг яхши ўйинчиси бўлган эди.

Бруну декабрь ойида 9 та расмий ўйин ўтказиб, "гол + пас" тизимида 8 очко (4+4) тўплади.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›