Бруну Фернандеш: "МЮ ЕЧЛдаги қолган иккита ўйинда ғалаба қозониши керак"
09 ноя 2023 15:29
Янгиликлар
Бруну Фернандеш: "МЮ ЕЧЛдаги қолган иккита ўйинда ғалаба қозониши керак"
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида "Копенгаген"дан учралган мағлубият (3:4) ҳақида фикр билдирди.
"Олдинда жуда қийин вазифа турибди, бироқ биз уни бажаришимиз керак. Олдиндаги иккита ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Бугун оқшомгача мақсадимиз охирги учта ўйинда ғалаба қозониш эди, буни уддалай олмадик", – деди хавбек.
"Копенгаген" ушбу мавсум Чемпионлар Лигасида илк ғалабасини қўлга киритди ва "А" гуруҳида 4 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. "Манчестер Юнайтед" 3 очко билан охирги поғонани эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар