UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  0 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  13 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  61 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2

Британия шаҳзодаси "Манчестер Юнайтед" мухлисига ҳазил қилди Янгиликлар

Британия шаҳзодаси "Манчестер Юнайтед" мухлисига ҳазил қилди

Британия шаҳзодаси Уильям қайси жамоага мухлислик қилишини ҳам айтиб ўтди.

Хабарингиз бор, сентябрь ойи бошларида Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Унинг тобутини кўриш учун минглаб одамлар соатлаб навбатда туришди. 

Улар орасида Англиянинг собиқ сардори Дэвид Бекхэм ҳам бор эди, у севимли монархга ҳурмат бажо келтириш учун 12 соат навбатда турган.

Британия шаҳзодаси Уильям спортнинг ашаддий ишқибози саналади. У тез-тез Англия кубоги финалларида ва бошқа йирик тадбирларда медаллар топширади.

Уильям шанба куни мотамга чиққан кишилар билан учрашди. Ёшлардан бири ундан қайси футбол жамоасини қўллаб-қувватлашни сўраганда, у "Астон Вилла" деб жавоб берди.

Шаҳзоданинг жавобини мухлислар хурсиниш билан қабул қилди. Уильям улардан "Сиз МЮ мухлисларимисиз?" деб сўраганда, улар "Ҳа" деб жавоб беришди. Шаҳзода эса "Ҳа, барчамиз ҳам мукаммал бўла олмаймиз", дея ҳазил қилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика