UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

“Брентфорд” устози: “Тушимми ёки ўнгимми деб ўзимни чимчилаб кўряпман” Янгиликлар

“Брентфорд” устози: “Тушимми ёки ўнгимми деб ўзимни чимчилаб кўряпман”

АПЛ 31-турида “Челси” устидан Лондонда қўлга киритилган сенсацион ғалабадан (4:1) кейин “Брентфорд” устози Томас Франк ўз фикрлари билан бўлишди.

“Ҳали ҳам ўзимни чимчилаб кўряпман (бу туш эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун). Баҳсдан олдинги матбуот анжуманида ғалаба қозонсак, бу мавсумдаги энг катта натижамиз бўлишини айтдим ва буни уддаладик.

4:1 ҳисоби даражасида ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо ғалабага тўла ҳақли эдик.

Эриксен? Унинг майдонда ва унинг ташқарисида ўзини тутиши хурматга лойиқ. У Дания ТЖда гол урганидан кейин, унга “Брентфорд”да ҳам буни уддалашига умид қилаётганимни айтдим ва у сўзимни ерда қолдирмади.

Мавсум якунига келсак, уни имкон қадар яхшироқ якунлашга ҳаракат қиламиз. 24 соат давомида ғалабадан сармаст бўламиз ва яна олдинга интиламиз”, дейди Франк.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика