Брендан Рожерс: “Агар “Ливерпуль” совринсиз қоладиган бўлса, бу ҳақиқий шармандалик бўлади”

2 май 2020, 09:50
“Лестер” устози собиқ жамоасини АПЛ бош совринига муносиб кўрмоқда.

“Ливерпуль” — мавсумнинг энг яхши жамоаси. Уларнинг ўйин сифати жуда ҳам ажойиб. Агар клуб совринсиз қоладиган бўлса, ҳақиқий шармандалик бўлади. Улар бу совринни узоқ кутди ва бунга тўла муносиб ўйин кўрсатишди”, — дейди Рожерс.

Маълумот учун, “Ливерпуль” АПЛда 29-турдан сўнг 82 очко билан, 2-ўриндаги “Манчестер Сити”ни 25 очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадам бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports