Брендан Роджерс: «Истеъфо ҳақидаги гаплар мени ташвишга солмайди»

Narzulla Saydullayev
3 окт 2015, 12:20
«Ливерпуль» бош мураббийи Брендан Роджерс ишдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап сўзларга эътибор қилмайди.

«Бундаг гапларга эътибор қилмайман. Бор эътиборим якшанба кунги «Эвертон»га қарши ўйинга қаратилган.

Яқинда раҳбарият билан гаплашдик, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Асосийси кейинги ўйинда ғолиб чиқиш. Мавсум узун ва «Ливерпуль» фаворитлар қаторига қайтишига ишонаман. Старридж каби футболчиларимиз жароҳатдан қутулиб сафга қайтишмоқда. Барча сафга қайтса ажойиб бўларди», – дейди Роджерс.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›