2018 йилги мавсумда "Локомотив" сафида фаолият юритган Сардор Рашидов кейинги фаолиятини Европада, Португалиянинг "Насьонал" клуби сафида давом эттиради.
Ўтган йилнинг январида "Локомотив" сафини тўлдирган Сардор жамоа таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатганди. У "темирйўлчилар" учун 31 ўйинда қатнашди ва 11 гол киритишга муваффақ бўлди.
Сардор Рашидовнинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз.