

У мавсумнинг 2-қисмини собиқ жамоаси “Уфа”да давом эттиради. Бу ҳақда сайтимизга футболчининг агенти маълум қилди.
Уфаликлар уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Ўрунов “Спартак” таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.
20 ёшли футболчи ўтган мавсум “Уфа” шарафини ҳимоя этган ва 2020 йил августида Москва клубига кўчиб ўтганди.




