UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  3 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  3 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  3 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  12 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  2 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  3 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  1 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  8 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи Янгиликлар

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи

"Рома" "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқмоқда. Бу ҳақда "Матч ТВ" хабар берди.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси учун 14 миллион евро таклиф этилмоқда. Футболчининг хатти-ҳаракатлари ва ўйин услуби Моуриньюнинг шахсан ўзига манзур келган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда "Манчестер Юнайтед"нинг ўша пайтдаги устози Жозе Моуринью Москвага келганида "Ростов" форварди Элдор Шомуродов билан кўришганди. Уларни ҳамюртимизнинг агенти Герман Ткаченко таништириб қўйган.

"Осиё Кубогидан сўнг "Ростов"га қайтдим ва "Локомотив"га қарши 69 дақиқа ўйнадим. Шундан сўнг мураббийлар штаби менга кичик таътил берди. Кейин Москвада хоккейга ташриф буюрган Моуринью билан учрашиб қолдим. У агентим Герман Ткаченконинг таниши экан. Ресторанга келсам, Ткаченко билан кимсан Моуринью ўтирибди. Уни денёнинг энг кучли мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Балки шунинг учун бўлса керак, "Манчестер Юнайтед" эмас, "Челси"га мухлислик қиламан (кулади)", – деган эди Шомуродов.

Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика