Бразилияда футболчи ток уриши натижасида вафот этди
30 апр 2020 00:15
Янгиликлар
Бразилияда футболчи ток уриши натижасида вафот этди
Бразилиянинг "Индепендьенте" клуби ҳимоячи Кайо Фелипе Сантос Силванинг вафотини маълум қилди.
"The Sun" хабарига кўра, 21 ёшли футболчи ток зарбасидан вафот этган. У ҳаво илонини ўйнатиш чоғида симёғочдаги электр симига тегиб кетган ва бир лахзада вафот этган.
Клуб ва мухлислар футболчининг оиласига ҳамдардлик билдиришган.
Фикрлар