Бразилия U-20 - Чили U-20 ёхуд Винисиуснинг пасидан Родриго гол урди

Omonjon To`xtamirzayev
15 окт 2018, 13:21
Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари мамлакат ёшлар терма жамоасида самарали иштирок этишмоқда.

14 октябрь куни "селесао" ёшлари Чилида тенгқурлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Меҳмонлар таркибида "Реал"нинг бир йўла икки футболчиси майдонга тушди. Винисиус Жуниорни "Мадрид" сафидаги ўйинларини ҳам кўриб улгурдик, Родриго Гоэс эса яқин вақтлар ичида жамоага келиб қўшилиши ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Шу икки йигит Чилида бўлиб ўтган ўйинда жамоасининг ягона голига сабабчи бўлишди. Винисиус қанотдан катта тезликда рақибларидан қочиб, жамоадошига тўпни етказди ва Родриго дарвозани ишғол қилди.


>>> ВИДЕОНИ КЎРИШ <<<

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›