Бразилия терма жамоасининг янги бош мураббийи 22 июлга қадар маълум бўлади
Tolibjon Qosimov
18 июл 2014, 12:43
Бразилия футбол конфедерацияси президенти (CBF) Жозе Мария Марин "пентакампеонлар"нинг янги бош мураббийи номи яқин кунлар ичида маълум бўлишини айтиб ўтди.
- Терма жамоанинг янги бош мураббийи номини 22 июлга қадар эълон қиламиз. Ҳафта охирида бизни жиддий суҳбат кутмоқда, — дейди Марин O Globo нашрига.