UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  2 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  8 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  7 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29

Бразилия президенти мамлакат футбол ишқибозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлади Янгиликлар

Бразилия президенти мамлакат футбол ишқибозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлади

Бразилия президенти Дилма Русеф мамлакат терма жамоасининг ЖЧ-2014 ярим финалида Германиядан йирик ҳисобда енгилганидан сўнг маҳаллий ишқибозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида самба услубида қўшиқ куйлади.
Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Русеф таниқли бразилиялик бастакор Паоло Ванзолинининг Pick Yourself Up қўшиғидан бир неча бандни куйлаган.

Бразилия терма жамоаси Германияга қарши ЖЧ-2014 ярим финал ўйинида 1:7 ҳисобида мағлуб бўлганди, бу беш карра жаҳон чемпионларининг мундиаллар тарихидаги энг йирик мағлубиятидир.

Ўйиндан сўнг ғазабланган ишқибозлар Сан-Паулу шаҳрида бир неча автобус ва машиналарни ёқиб юборишганди. Ушбу ҳодиса ва Ресифидаги тартибсизликлардан ташқари, Бразилиянинг мағлубияти сабаб бошқа кўнгилсизликлар юз бергани йўқ.

Русефнинг бир қатор рақиблари Бразилия терма жамоасининг ушбу мағлубият унинг октябрда бўлажак президентлик сайловларидаги шахсий мағлубиятининг дебочаси бўлганини таъкидлашди. Бунга жавобан амалдаги президент футбол ва сиёсатни бир-бирига аралаштирмасликка чақирди.

Бразилиядаги жаҳон чемпионати арафасида мамлакатни оммавий норозилик намойишлари қамраб олганди. Намойишчилар мундиални ўтказиш учун жуда катта харажатлар қилинаётганига нисбатан эътироз билдиришган эди.

ЖЧ-2014 финалида Германия терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб боради. 3-ўрин учун ўтказилган ўйинда эса Бразилия терма жамоаси Голландияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика