UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург": Асосий таркиблар маълум  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  10 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

ЖЧ-2018. Бразилия сўнгги дақиқаларда Коста-Рикани мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Бразилия сўнгги дақиқаларда Коста-Рикани мағлуб этди

ЖЧ-2018нинг 2-тури доирасида Бразилия - Коста-Рика учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ. БРАЗИЛИЯ СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРДАГИ ГОЛЛАР ЭВАЗИГА 2:0 ҲИСОБИДА ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

90+7. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Неймаааарррр!!! Дуглас Костанинг тўп оширишидан кейин Неймар ҳисобдаги фарқни янада оширди.

90+6. Қанотдан Марсело тўп узатишидан кейин Бразилия бурчак зарбасини ишлаб олди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди.

90+4. ЗАРБАААААААААА!!! Фирминонинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди. Эхххх, шундоққина голга тортадиган вазият эди-я. 

90+3. Ўзгариш. Жезус ўрнига Фернандиньо.

Қанотдан тўп оширилди. Тўп эса Жезусдан ўтиб, Коутиньога бориб тушди. Коутиньо эса Наваснинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага йўллаб қўйди. 1:0!

90+1. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! КОУТИНЬОООООООООООО!!!

90. АСОСИЙ ВАҚТДА 6 ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ.

89. Марсело тўпга тегиб кетганидан кейин Неймар тўпни ўзи билан олиб кетди ва жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Буни посбон уриб юборди. Иккинчи темпда ҳам ҳудди шу иш такрорланди. Бу сафар Касемиро Навасга қарши қўполлик ишлатди.

88. Майдонда Коста-Риканинг бир йўла 2 футболчиси ётибди. Кичик тўхталиш.

87. ЗАРБАААААААА!!! Дуглас Костанинг пасидан кейин Касемиро зарба берди. Бироқ Навс ўз ўрнида ажойиб ҳаракат қилди.

86. Бразилия ҳужумга ўтди. Касемиронинг тўп узатишидан кейин Жезус рақиб футболчилари орасида қолиб кетди ва тўпни йўқотди.

85. Неймарнинг узоқ масофадан айлантириб берган зарбасини Навас осонлик билан ушлаб олди. Неймар бугун минусга ўйнамоқда.

84. Вақтни чўзгани учун Жонни Акоста огоҳлантирилди.

83. Коста-Рикада ўзгариш. Давид Гузман ўрнига Йелтсин Техеда майдонга тушди.

82. Бразилия босимни оширмоқда. Ҳужумлар кўп. Ҳужум билан ҳужумнинг фарқи бор.

81. Неймар ва Коутиньога сариқ карточка. Улар эътироз билдиргани учун шундай жазога лойиқ кўрилди.

80. Учрашув тугашига 10 дақиқа вақт қолди.

79. Йўқ, пенальти йўқ! VAR тизимига катта раҳмат. Пенальти йўқ эди. Неймар бироз "артист"лик қилди.

78. НЕЙМАР ЙИҚИТИЛДИ!!! ПЕНАЛЬТИИИИИИ!!!! Шошманг, VAR тизими ишламоқда!

76. ЗАРБАААААААА!!! Неймарнинг зарбаси Акостага тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бироқ Бразилия ушбу стандартдан ҳам фойдалана олмади.

75. Коста-Рикада ўзгариш. Кристиан Гамбоа ўрнига Франциско Кальво майдонга тушди.

74. Марсело чап қанотдан тўпни Жезусга ошириб берганди. Бироқ у тўпга етиб бора олмади.

72. ЗАРБААААААААА!!! Гамбоанинг қўпол хатосидан кейин Неймар рақиб дарвозаси олдига яқин келди ва зарба берди. Бироқ ноаниқ. Анчагина қулай вазият эди.

71. ЗАРБААААААААА!!! Касемиронинг бурчакдан оширилгандан кейин боши билан берган зарбасини Навас қайтариб қолди.

70. Касемиро олдинга ўтганди. Коста-Рика ҳимояси яхши ўйнамоқда. Вазият бартараф этилди.

69. Неймар ҳужумга ўтганди, бироқ рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Аммо пенальти эмас, бурчак зарбаси белгиланди.

68. Ўзгариш. Паулиньо ўрнига Роберто Фирмино.

67. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТ!!!! Коста-Рика ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ аввалига бунга Миранда, кейинчалик оффсайд ҳалақит қилди.

66. Неймар чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни ташлаб берди. Паулиньо рақиб бошига зарба бергани учун ҳужумда фол белгиланди.

64. Неймар Навас дарвозаси томон зарба берди. Навас эса оддий зарбани қийинчилик билан икки уринишда ушлаб олди.

61. Тезкор қарши ҳужум эса коста-рикаликларнинг аниқ ҳаракати эвазига тўхтаб қолди. Бразилия яна кичик паслар орқали ҳужум уюштирмоқчи бўлганди. Гамбоа эса тўпни олиб қўйди. Кейинчалик унинг ўзи оддий пасни бера олмади. Тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.

60. Бурчак зарбасини Миранда қайтариб юборди. Бразилия жарима майдончаси ичида икки томон ҳам бир неча бора тўпни йўқотди. Кейинчалик Неймар қарши ҳужумга ўтиб кетди.

59. Коста-Рика бурчак зарбасини амалга оширмоқда.

58. ЗАРБАААААААА!!! Коутиньонинг зарбаси Наваснинг қўлига бориб тушди.

57. Боланьос ҳужумга ўтди. Бироқ тўпни Миранда тўхтатиб қолди. Коста-Рикаликка маҳорат етишмади.

56. ЗАРБАААААААА!!! Навас яна термасини қутқарди. Бразилия эса бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

54. Коста-Рикада ўзгариш. Маркос Уренья ўрнига Кристиан Боланьос тушди.

51. Бразилия бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

50. ХАВФЛИ ВАЗИЯТЛААААААААРРРРР!!! Авалига Жезуснинг зарбаси устунга тегди, кейинчалик Коутиньонинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. ФАНТАСТИКААААА!!!

48. ХАВФЛИ ВАЗИЯТЛААААААААРРРРР!!! Навас аввалига Паулиньонинг зарбасини оёғи билан қайтарди, Неймарнинг зарбасини эса ушлаб олди. Супер старт.

46. Бразилия 2-бўлимни ўзгариш билан бошламоқда. Виллиан ўрнига Дуглас Коста.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ. ҲИСОБ ҲОЗИРЧА 0:0

45+2. Коста-Рика стандартдан кейин ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ ҳаводан узатилган тўпга унинг жамоадошлари тега олмади.

45+1. Неймар чап қанотдан жарима майдончаси яқинига кириб бораётган бир вақтда ҳимоячилар уни йиқитишди. Бироқ жарима берилмади.

45. Уренья олдинга ўтди ва тўпни Гамбоага ошириб берди. Миранда эса тўпни қайтариб юборди.

44. Фагнернинг тўп оширишидан кейин Неймар тўпни тўхтата олмади. Бу ерда оффсайд бор эди.

43. Паулиньо ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Унинг тўп оширишига бразилияликлар эгалик қилмади.

41. ЗАРБААААААААА!!! Марсело чап қанотдан марказга ёриб кирди ва зарба берди. Тўпни унинг клубдоши қайтариб қолди.

40. Брайан Руис марказда тўпни эгаллаб олди ва олдинга ўтмоқчи бўлди. Аммо унга қарши 4 футболчи ўйнагани учун тўпни ўзида олиб қола билмади.

39. Бразилиянинг ноаниқ ўйинидан кейин Коста-Рика ҳужумга ўтди. Қарши ҳужумда Уренья оффсайдда турган Гамбоага тўпни ошириб берди. Ҳакамлар эса буни кўрди.

37. Ўйин темпи бироз тушди. Бразилия кутилганидек голлар уриб ташлай олмаяпти.

36. Марсело чап қанотдан тўпни ошириб берганди. Бироқ Жезус боши билан зарба беролмади.

34. Коутиньонинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

33. Неймарни Гамбоа йиқитганди. Бироқ ҳакам Неймар ўзи йиқилди деб ҳисоблади.

32. Неймар чап қанотдан Жезусга ҳаводан тўпни ошириб берганди. Аммо Овиедо хавфни бартараф этди. Бу ерда оффсайд ҳам қайд этилди. Хавфли вазият бўлганди.

28. Бразилиянинг узоқ вақт давом этган ҳужуми Марселонинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

27. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТТТ!!!! Неймар дарвозабон Навас билан бирга бир ҳолатга чиқиб борганди. Аммо посбон анчагина ишончли тарзда тўпни қайтарди. Ҳужум иккинчи темп билан давом этди. Жезус рақибига қарши фол ишлатди.

25. Коутиньо марказда бир неча финт қилиб, тўпни олдирганди. Шундан кейин коста-рикаликлар ҳужум қилишга интилганди. Аммо вазият ўзгарди. Бразилияликлар ҳужумга ўтиб кетди ва Габриэль Жезус гол киритди. Аммо у оффсайдда қолиб кетганди.

24. Энди Бразилия тотал устунликка эга бўлмоқда.

23. Бразилияда хавфли вазият. Жаримадан оширилган тўпга Тьяго Сильва боши билан зарба берди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

22. Гамбоа ҳужумда фаол. Ўнг қанотдан у тўпни қийинчилик билан жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Венегас эса боши билан тўпга зарба берди. Ҳимоячилар ўз ўрниларида яхши ҳаракат қилди.

21. Коутиньо марказдан тўпни Жезусга ошириб берганди. Бироқ тўп дарвозабонга борди.

19. Навасжон!! У тўпни тепмоқчи бўлаётган бир вақтда Мирандага урилиб кетди. "Реал" посбонига нисбатан фол белгиланди. Кулгили ҳолат.

18. Бир неча дақиқа ичида Неймарни уч бора йиқитишди. Бразилияда ҳисобни очиш учун имконият бор.

17. Неймар жаримадан тўпни узатиб берганди. Бироқ тўп ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди.

16. Бразилия тўпни ўзида ушлаб, позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда.

14. Кутилмаганда Коста-Рика ўйинда устунлик қилмоқда. Ҳозир марказда Неймарни йиқитишди.

13. ЗАРБААААААААААААААААА!!! КОСТА-РИКААААААА! Кельсо Боргес ҳисобни очишга яқин эди. Ўнг қанотдан Гамбоа олдинга ўтди ва қулай вазиятда турган Боргесга тўпни ошириб берди. Зарба Алиссон дарвозасининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

12. Касемиронинг бурни қонади. Бразилия усиз ўйнамоқда.

11. Чап қанотдан Коутиньо ҳужум ташкил қилишга уринганди. Бироқ Гамбоа унга имконият бермади.

9. Виллиан ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Пас ноаниқ бўлганидан кейин Виллиан яна тўпни эгаллаб олди. Унга қарши фол ишлатилди. Бразилия ҳисобни очиш учун яхши имконияти бор.

6. Коста-Рика кичик босим уюштирмоқда. Кристиан Гамбоанинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

5. Коста-Рика ҳужумга ўтди. Маркос Уренья олдинга кетаётган бир вақтда Тьяго Сильва уни тўхтатиб қолди.

4. ЗАРБААААААААА!!! Жарима майдончаси яқинида Коутиньо дарвоза томон зарба берди. Бироқ ноаниқ.

2. Илк дақиқалардан Бразилия олдинга ўтмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Икки давлатнинг мадхиялари янграмоқда.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Бразилия

Филиппе Коутиньо - 90', Неймар - 90'

Чемпионат Мира. Группа Е . 2-тур

22/06/2018, 18:00

0
:
2
Тугади

Коста-Рика

Стадион: New Zenit Stadium, 64468 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
46'  Виллиан (Дуглас Коста)
68'  Паулиньо (Роберто Фирмино)
81'  Неймар
81'  Филиппе Коутиньо
90'  Филиппе Коутиньо
90'  Габриэль Жезус
90'  Габриэль Жезус (Фернандиньо)
90'  Неймар
90'  Дуглас Коста
54'  Маркос Уренья (Кристиан Боланьос)
75'  Кристиан Гамбоа (Франсиско Кальво)
83'  Давид Гузман (Ельцин Техеда)
84'  Джонни Акоста

Бразилия - Коста-Рика 2:0

Голлар: Коутиньо (90), Неймар (90+6).

Бразилия: 1. Алиссон Беккер, 2. Тьяго Сильва, 3. Жоао Миранда, 12. Марсело, 22. Фагнер, 5. Касемиро, 11. Филиппе Коутиньо, 15. Паулиньо (Роберто Фирмино, 68), 19. Виллиан (Дуглас Коста, 46), 9. Габриэль Жезус (Фернандиньо, 90+3), 10. Неймар.

Коста-Рика: 1. Кейлор Навас, 2. Жонни Акоста, 3. Жанкарло Гонсалес, 6. Оскар Дуарте, 8. Брайан Овиедо, 16. Кристиан Гамбоа (Франциско Кальво, 75), 5. Кельсо Боргес, 10. Брайан Руис, 20. Давид Гузман (Йелтсин Техеда, 83), 11. Йохан Венегас, 21. Маркос Уренья (Кристиан Боланьос, 54).

Огоҳлантириш: Неймар (81), Коутиньо (81), Жонни Акоста (84).

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика