Бразилия футбол клуби Колумбияда авиаҳалокатга учради

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2016, 12:15
Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби учиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради.

Ушбу жамоа Копа Судамерикана (Европа лигаси аналоги) финалига учиб кетаётган эди. Учрашув Колумбиянинг Меделин шаҳрида бўлиши режалаштирилганди. Иккинчи финалчи "Атлетико Насьонал" ушбу воқеага "Твиттер" орқали ўз муносабатини билдирди.

"Авиаҳалокат туфайли "Насьонал" "Шапекоэнсе"га ҳамдарлик билдиради" - дейилади "Атлетико Насьонал" хабарида.

Учрашув бошқа муддатга қолдирилди.

Ҳозирча авиаҳалокат ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, аммо турли манбаларнинг маълумотларига кўра тирик қолганлар мавжуд.



"Globo"нинг хабар беришича, самолётда 72 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 101greatgoals.com