"Брайтон" МЮнинг устидан кулди-ми?!

Omonjon To`xtamirzayev
22 сен 2023
"Манчестер Юнайтед" ёзда "Брайтон" ҳужумчиси Эван Фергюсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган.

Маълумотларга қараганда, "қизил иблислар" ёш форвард трансфери учун 57.5 млн евро тўлашга тайёр бўлган. Бироқ, Брайтон-энд-Хов клуби трансфер бозоридаги ҳозирги нарх-навода иқтидорли ёш ҳужумчиси учун бундай сумма таклиф қилинганига шунчаки кулиб қўйган. Улар "Манчестер Юнайтед"га жиддийроқ таклиф билан қайтишни маълум қилишган.

Бу мавсум Фергюсон 5 ўйинда 4 та гол уришга (барчаси ўйиндан) муваффақ бўлди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: fapl.ru