

Ўйинчига "Челси" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда.
Футболчи учун бош даъвогар "Манчестер Сити" ҳисобланади, аммо хўжайини ўзгарган "Челси" ҳам курашга қўшилди. Футболчининг трансфери 55 миллион еврога тушиши мумкин.
Кукурелья "Брайтон"га ўтган ёзда "Хетафе"дан ўтган эди ва АПЛдаги илк мавсумидаёқ ажойиб ҳаракат қилди.
Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



