"Ювентус" жорий мавсум охирига қадар "Челси" ҳимоячиси Бранислав Иванович билан шартнома имзоламоқчи.
Бу ҳақда "Tuttosport" маълумот берди. 32 ёшли сербнинг Лондон клуби билан шартнома муддати 2017 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Туринликлар футболчини эркин агент сифатида таклиф қилишмоқчи.