“Brain Ring”: Сардор Азимов 13 та саволимизга тўғри жавоб бериб 65 балл жамғарди
15 сен 2016 13:12
Янгиликлар
“Brain Ring”: Сардор Азимов 13 та саволимизга тўғри жавоб бериб 65 балл жамғарди
“Brain Ring”нинг иккинчи сонида эса Акром Комилов билан бир жамоа шарафини ҳимоя қилувчи футболчи Сардор Азимов меҳмон бўлди.
Дилдора Холбоева: Сардор лойиҳамизни бошлашдан аввал мактаб даврида қандай ўқиганингиз ҳақида гапириб берсангиз?
Сардор Азимов: Мактабда ҳамма боллар қатори 4, 5 баҳо олиб ўқиганман. Математика, биология фанларига 5, 6 синфгача қизиқиб ўқиганман. Она тили ва адабиётга у даражада қизиқмаганман. Мактабда аълочи болалар сафида эмас эдим. Футболни танлаганимдан сўнг мактаб мен учун иккинчи ўринга тушиб қолган эди. Футболсиз ўзимни тасаввур қилаолмас эдим.
Жаҳонгир Сотволдиев: Сардор мен сизни лойиҳамиз шартлари билан таништириб ўтаман. Демак сизга 20 та савол берилади, булардан 10 таси футбол ҳақида бўлса қолган 10 таси бошқа соҳа ҳақида бўлади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 5 балл берилади. Ҳар бир саволга жавобни ўйлаб олиш учун сизга 30 сония тақдим этилади. Шу 30 сония ичида саволга жавоб бера олмасангиз у ҳолда саволнинг жавобини ўзим айтишимга тўғри келади. Агарда жавоб беришга қийлансангиз сизда 2 та имконият бўлади. Имкониятлардан бири 50/50, яни битта саволдан 2 та нотўғри жавобни олиб ташланади. Иккинчиси эса дўстингизга қўнғироқ қилиб саволнинг жавобини сўрашингиз мумкин. Сиз исталган пайт мана шу имкониятлардан фойдаланишингиз мумкин. Демак саволларни беришни бошлаймиз, омад ёр бўлсин.
Жаҳонгир Сотволдиев: 1986 йилги Жаҳон чемпионатига қайси давлат мезбонлик қилган?
А) Испания С) Мексика
B) Жанубий Корея D) Германия
Сардор Азимов: Жанубий Корея бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб Мексика
Дилдора Холбоева: Қуёш системасидаги 6 чи сайёранинг номи?
A)Сатурн B)Юпитер
C)Марс D)Ер
Сардор Азимов: Сатурн
Дилдора Холбоева: Тўғри жавоб бердингиз
Жаҳонгир Сотволдиев: 1994 йили Қайси терма жамоа Жаҳон чемпиони бўлган?
А) Англия С) Аргентина
B) Германия D) Бразилия
Сардор Азимов: Бразилия
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Дилдора Холбоева: Машҳур “Ну погоди” (Сеними шошмай тур!) мультфильмида бўри образига қайси актёр овоз берган?
А) Андрей Миронов B) Анатолий Резников
С)Анатолий Папанов D) Михаил Черняк
Сардор Азимов: Имкониятлардан фойдаланаман, яни 50/50.
Дилдора Холбоева: Демак мен 2 та нотўғри жавобни олиб ташлайман. Андрей Миронов ва Михаил Черняк вариантларини олиб ташладим. Сизда 2 та “В” ва “С” вариантлари қолди. Андрей Резников ёки Анатолий Папанов қайси жавоб тўғри.
Сардор Азимов: Анатолий Резников
Дилдора Холбоева: Сиз имкониятдан фойдалана ололмадингиз. Тўғри жавоб эса Анатолий Папанов
Жаҳонгир Сотволдиев: Машҳур "Сантяго Бернабеу" стадиони нечанчи йилда очилган?
А)1947 С) 1955
B) 1950 D) 1960
Сардор Азимов: 1947
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб эса 1955 йил.
Дилдора Холбоева: Инсон организмида нечта суяк бор?
А)206 B)202
С)204 D)200
Сардор Азимов: Имкониятдан фойдаланаман, онамга қўнғироқ қиламан. Чунки, бу соҳага онам тушинадилар. Инсон организимида 206 та суяк бор экан.
Дилдора Холбоева: Жавобингиз тўғри
Жаҳонгир Сотволдиев: Клублар ўртасида Жаҳон чемпионатида 2006 йили қайси жамоа бош совринни қўлга киритган?
А) “Интернационал” С) “Чонбук Моторс”
B) “Барселона” D) “Окланд Сити”
Сардор Азимов: “Интернационал”
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз. Ўшанда “Интернационал” клуби финалда “Барселона” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
Дилдора Холбоева: Атлантика океанида ўрдакча бўлиб сузиб юрадиган давлат?
A)Ирландия C)Италия
B)Шотландия D)Исландия
Сардор Азимов: Исландия
Дилдора Холбоева: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ бош мураббийи Сэр Алекс Фергюссон нечанчи йили МЮда иш бошлаган?
А) 1980 С)1986.
B) 1984 D)1988
Сардор Азимов: 1984 йилдан бошлаб иш бошлаган бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб эса 1986 йил.
Дилдора Холбоева: Миллий кинойимиз “Суюнчи” фильми қайси машҳур режиссёр суратга олган?
А)Мелис Абзалов С)Али Ҳамроев
В)Зулфиқор Мусоқов D)Шуҳрат Аббосўв
Сардор Азимов: Мелис Абзалов
Дилдора Холбоева: Тўғри жавоб бердингиз
Жаҳонгир Сотволдиев: “Локомотив” клуби футболчиси Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида нечта ўйин ўтказган?
А) 119 С)120
B)110 D) 115
Сардор Азимов: Аниқ биламан 119та
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Дилдора Холбоева: Илк олимпиадада умумжамоа ҳисобида қайси давлат биринчи поғонани эгаллаган?
А)Греция С)Германия
В)Америка D)Франция
Сардор Азимов: Америка
Дилдора Холбоева: Тўғри жавоб бердингиз
Жаҳонгир Сотволдиев: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ким энг кўп гол урган?
А) Миржалол Қосимов С) Максим Шацких
B) Игорь Шквирин D) Жафар Ирисметов
Сардор Азимов: Максим Шацких
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз
Дилдора Холбоева: Иена қайси давлат пул бирлиги?
А)Хитой С)Япония
В)Жанубий Корея D)Таиланд
Сардор Азимов: Жанубий Корея
Дилдора Холбоева: Нотўғри жавоб бердингиз. Тўғри жавоб эса “С” варианти Япония.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жафар Ирисметов футболчилик пайтида Грециянинг қайси клубида тўп тепган?
А) “Олимпиакос” С) “АЕК” Афина
B) “Панатинаикос” D)”ПАОК”
Сардор Азимов: “АЕК” Афина бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Бу сафар ҳам нотўғри жавоб бердингиз. Тўғри жавоб “Панатинаикос”
Дилдора Холбоева: “Троя” фильмида Гектор образини қайси актёр ижро этган?
А)Бред Питт С)Эрик Бана
В)Орландо Блум D)Шон Бин
Сардор Азимов: Эрик Бана
Дилдора Холбоева: Тўғри жавоб бердингиз
Жаҳонгир Сотволдиев: “Бунёдкор” (Қурувчи) клубининг илк мураббийи ким бўлган?
А) Миржалол Қосимов С) ЗИКО
B) Ҳикмат Эргашев D) Мавзур Умархўжаев
Сардор Азимов: Мавзур Умархўжаев
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз
Дилдора Холбоева: Илк Олимпиада нечанчи йили ўтказилган?
А)1896 С)1904
В)1900 D)1908
Сардор Азимов: 1896 йил
Дилдора Холбоева: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2005 йилги ЖЧ саралаш баҳсида Тошкентда қайси терма жамоага қарши ўйнаганда “Пахтакор” стадионига 55 000 мухлис ташриф буюрган эди?
А)Япония С) Жанубия Корея
B)Бахрайн D) Австралия
Сардор Азимов: Япония терма жамоаси билан бўлса керак
Жаҳонгир Сотволдиев: Афсуски жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб эса Баҳрайн. Ўшанда миллий терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ягона голга эса Миржалол Қосимов муаллифлик қилган.
Дилдора Холбоева: “Маҳаллада дув дув гап ” фильми нечанчи йилда суръатга олинган?
А)1990 С)1966
В)1960 D)1980
Сардор Азимов: Сўнгги жавобим 1960
Дилдора Холбоева: Тўғри жавоб бердингиз. Айнан “Маҳаллада дув дув гап” фильми 1960 йилда суратга олинган.
Дилдора Холбоева: Бу лойиҳамиздаги охирги саволга жавобингиз эди. Сўнгги сўз ўрнида, лойиҳамиз ҳақида қандай фикр билдирасиз ва мухлисларга тилакларингиз?
Сардор Азимов: Жуда ҳам зўр лойиҳа ўйлаб топибсизлар. Ажойиб саволлар, мазза қилдим. Менда яхши таассурот қолдирди. 2005 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақидаги савол жуда ҳам қизиқарли ва баҳсли бўлди. Шу савол менга ёқди. Лойиҳангларга омад кайфиятим анча кўтарилди. Бундан кейинги ишларингда омад тилайман. “Brain Ring” лойиҳасининг кейинги сонига “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов келса керак деб ўйлайман.
Бизни қўллааб-қувватлаб туришгани учун мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман. Доим соғ ва саломат бўлишсин. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин. Тинчлик ҳотиржамлик бўлсин, меҳнат қилишдан тўхтаманглар.
Жаҳонгир Сотволдиев ва Дилдора Холбоева
Фикрлар