

Футболчи фаолиятини Марокаш терма жамоаси сафида давом эттиришга қарор қилди. Қайд этилишича, Диас Марокаш терма жамоаси лагерида шу йилнинг март ойида пайдо бўлади, ўшанда терма жамоа Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022'дан кейин илк бор йиғин ўтказади.
Бунгача Браим Диас Испаниянинг турли терма жамоалари – U-17, U-19 ва U-21 жамоаларида тўп тепган. Бироқ Испания миллий терма жамоаси таркибида бирорта ўйин ўтказмади.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади.



