Боян Найденов: "Локомотив" - катта ном, катта клуб"

Mirjalol Normatov
16 янв 2023
"Локомотив" таркибига яқиндагина келиб қўшилган Боян Найденов ўзининг илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Дастлабки таассуротлар ажойиб. Мўжазгина стадион, клуб инфратузилмаси, умуман барчаси ажойиб. Нафақат "Локомотив", балки, Тошкентнинг барча клублари жуда тартибли ишлашади.

- "Локомотив" Про-лигада иштирок этади. Клуб жамоага бир йилнинг ўзида Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган. Бу ҳақида нима дейсиз?

- Ҳолатни яхши тушуниб турибман. Умид қиламанки, вазифани аъло даражада бажарамиз. Чунки "Локомотив"нинг жойи Про-лигада эмас. Клубни Суперлигага қайтариш шарт!

- Бу ерга келгунингизча клуб ҳақида нималарни эшитдингиз?

- Ўзбекистонда ўйнаганим учун кўп нарсаларни биламан. "Локомотив" - катта ном, катта клуб. Бундай раҳбарият, жамоадошлар билан клуб аслида Суперлигада бўлиши керак. Ҳали барчаси ўз ўрнига тушиб кетади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати