UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  4 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  2 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  2 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  10 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  7 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  6 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  27

Ботирали Эргашев: “Совринли ўринлар учун курашишда “Қўқон-1912”га ҳамма нарса етарли” Янгиликлар

Ботирали Эргашев: “Совринли ўринлар учун курашишда “Қўқон-1912”га ҳамма нарса етарли”

Барча жамоалар қайтадан рестарт олиши кутилаётган Суперлига баҳсларига тайёргарликни бошламоқда.

Жорий йилда катта мақсадлар сари йўлга чиққан Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам бугундан машғулотларга киришишмоқда. Режага кўра жамоа 1-6 июнь кунлари Қўқон шаҳрида йиғин олиб борадилар. 8 июндан бошлаб машғулотлар Тошкентга кўчирилади. Биз билан суҳбатдан бўлган жамоа посбони Ботирали Эргашев ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

“Индивидуал машғулот билан, жамоавий машғулотни фарқи катта. Жамоа билан бирга бажарганиз фойдалироқ ва яхшироқ. Тўғри, дарвоза чизиғи вакилларини якка тартибда машқларни бажариши қийин. Бунда менга яқиндан укам катта ёрдам берди. Киперлар учун алоҳида дастур берилди ва шу асосида машқларни уйда бажардим.

Машғулотларга ва Суперлига ўйинларини ўтказишга рухсат берилганлиги ҳақидаги хабар жуда қувонтирди. Футболни ва яшил майдонни анча соғиндик.



Мавсумни яхши бошлаб олдик ва ғалабаларни қўлга киритдик. Насиб қилса худди шу руҳда давом этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бизга билдирилаётган улкан ишончларни оқлаймиз деган умиддаман. Таркибимиз ажойиб кўриниш олган, легионерлар ва тажрибали маҳаллий футболчилар уйғунлашган. Совринли ўринлар учун курашишимизга ҳамма нарса етарли.

Очиғи, “Бунёдкор” билан ўйинни орзиқиб кутяпман. Қайси жамоанинг имкониятлари юқори? Икки жамоа ҳам бир хил ҳолатда ва имкониятлари тенг. Қалбан биз билан бирга бўлаётган ишқибозларни муваффақиятли натижаларимиз билан хурсанд қилишни истаймиз”,- дейди Ботирали Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги учрашувни 13 июнь куни “Бунёдкор”га қарши меҳмонда ўтказади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика