UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  31 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

Ботир Носиров: “Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Машъал”нинг режалари ва мақсадлари ўзгармайди” Янгиликлар

Ботир Носиров: “Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Машъал”нинг режалари ва мақсадлари ўзгармайди”

Суперлиганинг 18-турида “Машъал” сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашди. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувдан сўнг муборакликлар дарвозабони Ботир Носировнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди, - дея сўз бошлади Носиров. Ўйинга астойдил тайёргалик кўрдик. Рақибнинг кучидан келиб чиқиб, машғулотларда турли тактикалар устида ишладик. Бевосита ўйинга тўхталсам, бундай жанговар ўйин бўлиши кутмагандик. Йигитларга раҳмат, улар охиригача курашди. Аввалги турдаги мағлубиятдан сўнг бу учрашувда яхши натижа кўрсатмасак, мухлисларимиз олдида уятли бўлиб қолардик. Шуни инобатга олиб сўнгги дақиқаларга қадар майдонда боримизни бердик.

Кутилмаган жароҳат туфайли майдонга тушиши борасида


- Тўғриси, кутилмаган ҳолат рўй берди. Асосий дарвозабонимиз Шохрух Эшбўтаев ўйин аввалидаги машғулотлар пайтида тиззасидан жароҳат олди. Натижада, ўйинда иштирок эта олмаслиги ойдинлашганидан сўнг менга имконият берилди. Мен учун бу кутилмаган ҳолат бўлди. Икки маротаба тўп олиб чиққаним кишини хафа қилади.

Мавсум якунига қадар қўйилган мақсадлар тўғрисида


- Бизнинг жамоа доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Машъал”нинг режалари ва мақсадлари ўзгармайди. Бизни пастки лигага тушириб юборган вақтида ҳам ҳеч қачон тушкунликка тушмасдан, олдимизда қўйилган мақсадлар сари босқичма-босқич қадам ташладик. Жорий мавсумнинг қолган учрашувларида, мухлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қилмоқчимиз. Таркибимиздан бир нечта етакчи футболчиларимиз тарк этгани ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Асосан академиямиздан чиққан йигитлар тўп тепмоқда. Улар ёш, ҳозирда Суперлигадаги ўйинлари орқали маҳоратларини ошириб бормоқда. Шунга қарамай, ўйиндан-ўйинга натжаларимиз яхшиланиб боришига ишончим комил.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика