UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

“Бош вазир кубоги-2020”. Финалдан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

“Бош вазир кубоги-2020”. Финалдан ГАЛЕРЕЯ

4 октябрь куни бошланган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги “Бош вазир кубоги” футбол мусобақаси ҳам ўз поёнига етди.

Финал ўйини мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилди. Ҳал қилувчи баҳсда амалдаги чемпион – Олий суд ҳамда бу йилги мусобақа кашфиётига айланган Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувни эса Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг малакали ҳакамлари бошқариб боришди.

Ўйин финал номига хос, кескин курашларга бой ҳамда муросасиз кечди. Жамоалар майдоннинг ҳар қаричи учун жиддий курашди, бироқ рақиб дарвозасига йўл топиш на у, на бу жамоага насиб этди.

Натижада ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. “Омад лотореяси”да омад Олий суд жамоасига насиб этди. Аслида Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси сўнгги, бешинчи зарбани аниқ бажарганда ҳаммаси тамом эди. Лекин ҳал қилувчи зарбада мусобақа дебютантлари адашди ва охир-оқибат кубокни Олий суд жамоаси қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди ва ғолиблар, шу билан бирга мусобақа иштирокчиларини самимий қутлади.

- Бу йилги мусобақада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги, “Фарғонаазот” каби кўплаб жамоалар дебютант сифатида қатнашди. Айтиш жоиз, бу йилги мусобақа ўтган йилгиданда қизғин, шиддатли ва муросасиз кечди. Ҳозиргина якунланган финал учрашувида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари мухлисларга қизиқарли ўйин намойиш этиб беришди. Унда омад Олий суд жамоасига кулиб боқди ва уларни ғалаба билан чин юракдан табриклайман. Спортда шундай ибора бор: “муҳими ғалаба эмас, муҳими иштирок!”. Бу йилги мусобақада иштирок этган ҳар бир жамоа аъзоси футбол билан шуғулланди, соғлом турмуш тарзига ошно бўлди. Ахир шунинг ўзи сизлар учун энг катта ғалаба эмасми? Шу муносабат билан сизларни ҳам самимий табриклайман, - деди Азиз Абдуқаҳҳорович ўз маърузасида.

Шундан сўнг навбат энг ҳаяжонли лаҳзалар, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимига етиб келди. Дастлаб турли номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди:

Номинациялар бўйича ғолиблар:


“Энг яхши дарвозабон” – Маҳмуджон Машарипов (“Миллий банк”);

“Энг яхши ҳимоячи” – Шуҳратбек Маннабов (Дин ишлари бўйича қўмита);

“Энг яхши тўпурар” – Отабек Ҳазратов, 10та гол (Сув хўжалиги вазирлиги);

“Энг яхши жамоа сардори” – Ашраф Гаффаров (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси);

“Энг яхши ўйин кўрсатган футболчи” – Ренат Жумаев (“Ўзбекнефтегаз” АЖ);

“Энг яхши мураббий” – Худоёр Мейлиев (Адлия Вазирлиги).

Сўнгра шоҳсупага мусобақа совриндорлари таклиф этилди. Уларга медаль, диплом ва эсталик совғаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари А.Абудуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматов, вазир ўринбосари А.Каримов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.Шоабдурахмоновлар тантанали равишда топширди.

Шунингдек, мусобақанинг финал учрашувига ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари, қолаверса “Дизайн” гуруҳи аъзолари ҳамда дилбар раққосаларнинг гўзал чиқишлари ўзгача файз бағишлади.


Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика