UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  19 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  2 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15

Бош ҳакам эффекти. Ёхуд "Локо" "Турон"ни юта олмайди Янгиликлар

Бош ҳакам эффекти. Ёхуд "Локо" "Турон"ни юта олмайди

Яйпаннинг "Турон" клуби бугун Суперлиганинг 16-тури доирасида Тошкентда меҳмон бўлади.

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 41', Темурхўжа Абдухолиқов - 70', Азизбек Амонов - 76'

Суперлига. 16-тур

27/08/2021, 19:00

1
:
3
Тугади

Турон

Билол Тошмирзаев - 30'

45'
90'
41'  Темурхўжа Абдухолиқов
46'  Кахи Махарадзе (Садриддин Абдуллаев)
46'  Жасур Жалолиддинов (Азизбек Амонов)
46'  Хуршидбек Мухторов (Жалолиддин Жумабоев)
69'  Садриддин Абдуллаев
70'  Темурхўжа Абдухолиқов
70'  Диёр Туропов
75'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Шуҳрат Муҳаммадиев)
76'  Азизбек Амонов
76'  Садриддин Абдуллаев
80'  Жавоҳир Сидиқов (Ислом Рашидхонов)
87'  Ислом Рашидхонов
30'  Билол Тошмирзаев
30'  Абдулазиз Абдурашидов
40'  Владислав Касминин
47'  Аслиддин Тоштемиров
63'  Суннат Эрматов (Ҳумоюн Муртозаев)
63'  Суннатилла Абдуллажонов (Дониёр Исмоилов)
69'  Ихтиёр Тошпўлатов (Сардор Абдураимов)
87'  Музаффар Музаффаров
88'  Фозил Мусаев (Ким Бойонг)

Рақиб Микаэль Секейра бошчилигидаги "Локомотив". Мазкур баҳсни Элёр Турсунов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эътиборли жиҳати шундаки, "темирйўлчилар" мазкур рефери ишлаган ўйинларнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган (3 ўйин, 3та дуранг).

30.11.2019. "Локомотив" 0:0 "Пахтакор"

02.11.2020. "Машъал" 0:0 "Локомотив"

03.04.2021. "Локомотив" 1:1 "Қизилқум"

Элёр Турсунов "Турон" учун, аксинча, омад келтирувчи арбитр ҳисобланади. Яйпан жамоаси ҳанузгача мазкур ҳакам ишлаган ўйинларни ютқазгани йўқ.

23.06.2020. "Турон" 1:1 "Шўртан" (Про лига)

07.09.2020. "Зомин" 1:2 "Турон" (Про лига)

19.11.2020 "Турон" 3:0 "Динамо" (Про лига)

Кўп эҳтимол билан жамоаларнинг анъанаси бугун ҳам давом этса керак. Яъни "Локомотив" рақибига очко улашади, "Турон" эса мағлуб бўлмайди. Жамоаларнинг сўнгги ўйинлардаги статистикаси ҳам шунга ишора қилмоқда. 

Енгилмас "Турон"

Чемпионат аутсайдерларидан бир бўлиб турган жамоага нисбатан одатда енгилмас сифати ишлатилмайди. Аммо Шквирин журналистларни шунга мажбур қила олмоқда. Яйпанликлар бошқаруви Игор Анатольевич қўлига ўтгач клуб Суперлигада мағлубият нималигини билмай келмоқда (5 ўйин). Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги 5 туридаги натижаларни инобатга олсак, фақат "Пахтакор" ва "Қизилқум" "Турон"дан яхшироқ натижа қайд эта олган.


клубўғдмт-но
1"Пахтакор"55009:115
2"Қизилқум"53209:511
3"Турон"52306:39
4"Бунёдкор"52129:57
5"Машъал"52125:57

16-тур натижалари қўшилмаган

Беқарорлиги барқарор "Локо"

"Темирйўлчилар"нинг олдига мавсум аввалида чемпионлик вазифа сифатида қўйилиши абсурд эди. Бошқалар томонидан йиғилган таркибга олис Португалиядан ўз футболига мутлақо мураббий олиб келинди. Кейинчалик буни англаган раҳбарият Секейра футболимизни ўрганиш учун вақт берди ва 1 йилни қурбон қилишга қарор қилди. Шу туфайли "Локомотив" мазкур тур олдидан турнир жадвалининг 8-поғонасини банд қилиб турганди. 1-ўринда бораётган "Пахтакор" билан орадаги тафовут аллақачон 20 очкодан ошиб кетди.

Ўйин борасида рақибларидан қолишмаётган бўлса-да натижа борасида мақтана олмаётган "темирйўлчилар" жорий мавсумда юқори даражадаги беқарорлиги билан ажралиб турибди. Бир қарасангиз, мағлубиятсиз сериясини "Металлург" билан ўйинда тугатиб қўяди. Бир қарасангиз, "Насаф"ни енгиб, бошқа кун "Қўқон-1912"га ютқазади. 

Яйпандаги дуранг

Жамоларнинг 1-даврадаги тўқнашувида (3-тур) дўстлик ғалаба қилган. Учрашув дрматик руҳда ўтиб, пойтахт жамоасидан камбэк кўргандик. Эътиборли жиҳати, ҳар 2 клуб айнан ўша баҳсда мавсумдаги илк очколарини ишлаб олганди. 


ТУРОН – ЛОКОМОТИВ 2:2
18 март 2021 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 16:15
 

Голлар: Даян Поньевич 5, - 1:0 (Билолхон Тошмирзаев), Владислав Касминин 11, - 2:0 (Абдураҳмон Абдулҳақов), Жавоҳир Сидиқов 16, - 2:1 (Кахи Махарадзе), Темурхўжа Абдухолиқов 69 пенальти, 2:2.

"Турон": 96. Ислом Абдуллаев, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 3. Давронбек Умиров, 7. Кваме Карикари, 17. Музаффаржон Музаффаров, 19. Владислав Касминин, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (5. Ғиёсжон Комилов, 70), 30. Синиша Бабич(18. Фозил Мусаев, 66), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55. Даян Поньевич, 77. Билолхон Тошмирзаев( 22. Абдулазизхон Абдурашидов, 66).
Захира: 87. Акмал Ортиқов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 8. Суннатилла Эрматов, 11. Асилбек Қаюмов, .

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (9. Жавоҳир Алижонов, 46), 37. Шерзод Файзиев, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Диего Барданка, 4. Дилшод Комилов(10. Марат Бикмаев, 63), 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 5. Кахи Махарадзе (14. Азиз Омонов, 46), 8. Жавоҳир Сидиқов, 17. Санжар Қодирқулов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов.
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 7. Садриддин Абдуллаев, , 18. Иброҳим Ғанихонов. 

Огоҳлантиришлар: Синиша Бабич 34, Владислав Касминин 48, Жавоҳир Сиддиқов 64, Aбдураҳмон Абдулхақов 68, Давронбек Умиров  72, Темурхўжа Абдухолиқов 85.

Четлатиш: Владислав Касминин 67.

Секейра жамоасида кайфият ёмон

"Локомотив" 16-турга ёмон кайфиятда етиб келди. Намангандаги ўйин тақдирини "Навбаҳор"га ижарага берилган "темирйўлчи" Иброҳим Ғанихонов ҳал қилиб кетганди. Умуман олганда жамоа сўнгги 3 ўйинининг барчасида охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпти. Шу туфайли клубда қўй сўйиб, дуо-фотиҳа ўқилди. Бу қурбонлик жамоага ёрдам бера оладими ёки йўқ, бир неча соатдан кейин билиб олишимиз мумкин. Учрашувни ўтказиб юборманг!

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 41', Темурхўжа Абдухолиқов - 70', Азизбек Амонов - 76'

Суперлига. 16-тур

27/08/2021, 19:00

1
:
3
Тугади

Турон

Билол Тошмирзаев - 30'

45'
90'
41'  Темурхўжа Абдухолиқов
46'  Кахи Махарадзе (Садриддин Абдуллаев)
46'  Жасур Жалолиддинов (Азизбек Амонов)
46'  Хуршидбек Мухторов (Жалолиддин Жумабоев)
69'  Садриддин Абдуллаев
70'  Темурхўжа Абдухолиқов
70'  Диёр Туропов
75'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Шуҳрат Муҳаммадиев)
76'  Азизбек Амонов
76'  Садриддин Абдуллаев
80'  Жавоҳир Сидиқов (Ислом Рашидхонов)
87'  Ислом Рашидхонов
30'  Билол Тошмирзаев
30'  Абдулазиз Абдурашидов
40'  Владислав Касминин
47'  Аслиддин Тоштемиров
63'  Суннат Эрматов (Ҳумоюн Муртозаев)
63'  Суннатилла Абдуллажонов (Дониёр Исмоилов)
69'  Ихтиёр Тошпўлатов (Сардор Абдураимов)
87'  Музаффар Музаффаров
88'  Фозил Мусаев (Ким Бойонг)

Акмал Шораҳмедов нега Суперлигани эмас, "Нефтчи"ни танлади?

Муаллиф :
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика