"Боруссия" Холанднинг ўрнига Андре Силва билан шартнома имзолаши мумкин. "Айнтрахт" форвардни 40 млн еврога баҳоламоқда

Alisher
21 апр 2021, 18:24
"Айнтрахт" ҳужумчиси Андре Силва ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

25 ёшли форвардга Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Боруссия" агар форвард Эрлинг Холанд жамоадан кетса, португалиялик футболчи билан шартнома имзолашга уриниши мумкин. "Айнтрахт" ўз тўпурари учун 40 млн евро олмоқчи.

Силва жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›