"Боруссия" Холанднинг Дортмунддан кетишини тасдиқлади

Alisher
30 апр 2022, 10:16
Дортмунднинг "Боруссия" клуби директорлар кенгаши раиси Ханс-Йоахим Ватцке ҳужумчи Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити"га ўтишни хоҳлаётганини айтди.

"Унинг шартномасида товон пули ёзилган. Йўқса, у аллақачон "Манчестер Сити"га ўтган бўларди.

Ўйинчининг ўзи қарор қабул қилиши керак. Биз янги Холандни топишимизга ишончим комил. Бизга янги Холанд керак.

Адейеми? Биз музокаралар олиб бормоқдамиз. Ўйинчининг ўзи "Боруссия" таркибида ўйнамоқчи. Бу масалани ҳал этиш керак", - дейди Ватцке.

Эрлинг Холанд жорий мавсум "Боруссия" таркибида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano