«Боруссия» трансферлар учун «Бавария»дан кўра кўпроқ пул сарфлади
Narzulla Saydullayev
2 сен 2014, 19:49
Бундеслига клублари ёзги трансфер ойнаси вақтида 284 миллион евро сарфлашди.
Энг кўп пулни Дортмунднинг «Боруссия» клуби ишлатди - 54 миллион евро. «Бавария» – 50 миллион, «Байер» – 29 миллион, «Гамбург» эса 26 миллион евро эвазига янги футболчилар сотиб олди.