"Боруссия" М спорт директори: "Бавария" билан рақобатлашиб бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
31 дек 2015, 12:45
Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби спорт директори Макс Эберльнинг ҳисоблашича, Бундеслигадаги ҳес бир жамоа "Бавария" билан рақобатлаша олмайди.

"Бавария" барчадан устун. Яқин вақт орасида нимадур ўзгаради деб айта олмайман. "Бавария"нинг ортидан "Шальке-04", Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Байер" каби жамоалар боряпти. Бу жамоаларга "Вольфсбург", "Хоффенхайм, "Аугсбург" ва бизни ҳам қўшса бўлади. Биз катта маблағсиз ҳам яхши ишласа бўладиган жамоа намунаси бўламиз" - дейди Эбрель.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com