“Боруссия М” футболчилари олийжанобликка қўл уришди

Eldor Akmurzayev
19 мар 2020, 19:45
Менхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси ўйинчилари коронавирус пандемияси пайтида клубга ёрдам бериш учун маошларининг қисқартирилишига ҳам рози бўлишди.

Шунингдек, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳам ушбу қарорни қўллаб-қувватлашди.

“Йигитлардан жуда ҳам фахрланаман. “Боруссия”ни яхши ва ёмон кунларида ҳам қўллашга тайёрмиз. Ўйинчилар “Боруссия”га ниманидир қайтаришни хоҳламоқда”, дея қайд этган жамоа спорт директори Макс Эберль.

Бундай ҳаракат менхенгладбахликларга ойига 1 миллион еврони тежашга имкон бериши тахмин қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport