"Боруссия" "Ливерпуль" билан Беллингем борасида музокаралар олиб боришни рад этди

Alisher
23 июл 2022, 11:01
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ушбу ёзда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин эди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Ливерпуль" июнда Англия терма жамоаси ўйинчисининг ўтиши борасида таклиф берди, аммо дортмундликлар ўйинчини сотиш хоҳиши йўқлиги сабаб музокаралар бошлашни рад этди.

19 ёшли Беллингем ўтган мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 14та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano