«Боруссия» Кагава учун 7,5 миллион евро тўлайди

Narzulla Saydullayev
30 авг 2014, 10:14
«Манчестер Юнайтед» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Синдзи Кагава Дортмунднинг «Боруссия» клубига қайтади, деб хабар бермоқда Goal.com нашри.
Трансфер яқин 48 соат ичида амалга ошади.

Германия клуби 25 ёшли япониялик футболчи учун 7,5 миллион евро бермоқчи. МЮ эса яна 5 миллионни бонуслар тариқасида олишни истамоқда.

Кагава «Боруссия» билан 2018 йилга қадар шартнома тузади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил Кагава МЮга 17 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. «Боруссия» олдинроқ уни «Сересо Осака»дан 350 минг еврога сотиб олганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›