"Боруссия" Гётце кетидан Шюррлени ҳам ўз сафига қўшиб олди

Aslanov Jasurbek
22 июл 2016, 16:25
"Вольфсбург" ҳужумчиси Андре Шюрлле Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтди.

Бу ҳақда клубнинг расмий сайти эълон қилди.

Футболчи 5 йиллик битимга имзо чекди. Норасмий маълумотларга кўра, дортмундликлар ҳужумчи учун 30 млн. евро тўлайди.

"Янги жамоам билан машғулотларни бошлашга ва бу қарор хато эмаслигини исботлашга сабрим чидамаяпти" - дейди Шюррле.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia