"Боруссия" Дортмунд қишда янги футболчилар сотиб олмайди
Narzulla Saydullayev
27 дек 2013, 23:20
Дортмунднинг "Боруссия" клуби спорт директори Михаэль Цорк клуб январь ойида янги футболчиларни сотиб олмаслигини маълум қилди.
"Биз жароҳатларини даволаб сафга қайтаётган футболчиларга умид қиламиз. Гюндоган ва Шмельцер "Герта"га қарши ўйиндан олдин умумий гуруҳда машғулот ўтказишни бошлашди. Жароҳат олган футболчиларимиз жамоа билан тайёргарлик кўриш имконига эгалар".