"Боруссия" дарвозабони Холандда пасайиш кузатилаётганини айтди

Alisher
25 янв 2020, 11:07
"Боруссия" дарвозабони Роман Бюрки Германия чемпионати доирасидаги "Кёльн"га қарши ўйинда дубл қайд этган жамоа форварди Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.

19 ёшли норвегиялик форвард дебют ўйинида захирадан майдонга тушиб, хет-трик қайд этган эди.

Холанд кечаги ўйинда ҳам захирадан тушди ва 2та гол урди.

"Афсус, унда пасайиш кузатилмоқда: бошида 3та эди, энди 2та (кулади). Умид қиламанки, у кейинги ўйинда атиги битта гол урмайди.

Жиддий айтадиган бўлсак, у ажойиб йигит. Унда топ-ўйинчи бўлиш учун ҳамма нарса бор", - дейди Бюрки.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal