"Боруссия" Д Иммобилега янада яхшироқ таклиф билан чиқди
Aziz Tukhtamuradov
24 май 2014, 09:43
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "Торино" ҳужумчиси Чиро Иммобиле бўйича янги таклиф билан чиқди.
Германияликлар футболчи учун 19 миллион евро ва бир қанча бонуслар таклиф қилмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, футболчига ҳуқуқий жиҳатдан биргаликда эгалик қиладиган "Ювентус" ва "Торино" жамоалари ушбу трансфер орқали 25 миллион евро ишлаб олишмоқчи.