"Боруссия Д" ҳимоячиси клубни текинга тарк этади

Sherzod Nurmatov
18 май 2023, 12:38
Томонлар шартномани янгилашмайди.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Рафаэл Геррейру мавсум якунида жамоадан кетади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Португалияликнинг немис клуби билан шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган. У эркин агент сифатида "асаларилар"ни тарк этади.

Футболчига "Атлетико" ва А Сериянинг бир қанча клублари қизиқиш билдиришмоқда.

29 ёшли ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›