

24 ёшли бразилиялик вингерга Дортмунднинг "Боруссия" клубидан қизиқиш мавжуд.
Германия клуби аллақачон эҳтимолий трансфер борасида "Гремио" билан алоқага чиққан.
Хабар берилишича, трансфер 30 миллион евро эвазига амалга ошиши мумкин.
Эвертон жорий мавсум Бразилия чемпионатида 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.



