

Клуб 19 ёшли англиялик учун камида 120 миллион евро олмоқчи. "Боруссия" футболчини ушбу ёзда сотмоқчи эмас, аммо уни бир мавсумдан кўпроқ ушлаб тура олмаслигини тушунмоқда.
Беллингем "Боруссия"да 2020 йилнинг июлидан бери ўйнамоқда.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум жамоа таркибида 43та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 14та ассист қайд этди. Transfermarkt англияликни 80 миллион еврога баҳоламоқда.



