"Боруссия" автобуси олдида портлаш амалга оширган кишига 28 та айблов эълон қилинди
29 авг 2017 16:41
Янгиликлар
"Боруссия" автобуси олдида портлаш амалга оширган кишига 28 та айблов эълон қилинди
2017 йилнинг апрелида Дортмуднинг "Боруссия" клуби автобуси одида учта портловчи ускунани фаоллаштиришда шубҳаланаётган кишига немис прокуратураси 28 та айблов эълон қилди.
Олдинроқ, ушбу портлаш ташкилотчиси сифатида россиялик шахс айбланаётгани эълон қилинган эди. У кредит эвазига клубнинг катта миқдоридаги акциясини сотиб олган ва ушбу портлаш ортидан бир неча миллион ишлаб олмоқчи бўлган. Акциянинг бозор нархи тушиши ортидан акция эгаси фойда олиши мумкин. Экспертларнинг фикрича, жиноятчи 3,9 млн. еврогача маблағ ишлаб олмоқчи бўлган, аммо бунинг учун футболчилар жиддий жароҳат олиши ва баъзилари вафот этиши керак эди. Бироқ фақат ҳимоячи Марк Бартра қўлидан жароҳат олди.
11 апрель куни "Монако"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви олдидан "Боруссия" автобуси ёнида портлаш юз берган.
Фикрлар