Бонуччининг ўғли кумири билан учрашди, аммо у "Ювентус" футболчиси эмас (фото)
26 май 2017 14:50
Янгиликлар
Бонуччининг ўғли кумири билан учрашди, аммо у "Ювентус" футболчиси эмас (фото)
Баъзи футбол юлузларининг фарзандлари отаси ўйнаётган клубга эмас, бошқа жамоага мухлислик қилади.
Леонардо Бонуччининг катта ўғли худди шундайлардан. Отаси "Ювентус"дек буюк жамоада ўйнашига қарамай, болакай "Торино"га мухлислик қилади ва Белоттини кумири деб билади. Леонардо имконияти борича ўғлининг илтимосларини бажариб, уни "Торино"нинг ўйинларига олиб боради.
Футболчи бу сафар ўғлининг кумири билан учрашишига имконият яратди. Бу Андреа Белотти.
Фикрлар